Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон беш ой ичида 2,2 миллион тонна мева-сабзавот экспорт қилди

Ўзбекистон беш ой ичида 2,2 миллион тонна мева-сабзавот экспорт қилди

Фото: «Xabar.uz»

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўсимликлар клиникалари — қишлоқ хўжалигида замонавий ёндашув» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда республиканинг фитосанитар ҳолатини яхшилаш, хусусан, чет мамлакатларга мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарга кўмаклашиш ва қулайликлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.

Фото: «Xabar.uz»

Бугунгача республикамизда 96 та фумкамера ташкил этилган бўлиб, улар сонини яқин икки йилда 200 тага етказилади. Шунингдек, республика бўйича атиги битта марказий карантин лаборатория ишлаган бўлса, эндиликда ҳар бир ҳудудда ана шундай лабораториялар фаолияти йўлга қўйилади. Айни пайтда Хоразм, Андижон, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида замонавий лабораториялар иш олиб боряпти.

«ISUZU» автобуси базасида 2 та мобил(сайёр) лаборатория ташкил этилди. Йил охиригача уларнинг сони 10 тага етказиш режалаштирилган. Бу ўз навбатида экспортёрлар учун ортиқча вақт ва маблағ сарфланишини олдини олади. Ва фитосанитар сертификатлар даланинг ўзида ёзиб бериш имкониятини яратади.

2018 йилдан 2019 йилнинг июнь ойига қадар 200 дан ортиқ турдаги мева сабзавот маҳсулотлари экспорти учун 17 та хорижий давлатнинг карантин рухсатномалари олинди. Масалан, ҳозирги кунда биргина қовун экспорти бўйича Япония, Ҳиндистон, Марокаш, БАА, Малайзия, Сингапур каби давлатлар билан келишувга эришилган бўлса, яна Хитой, АҚШ, Буюк Британия, Вьетнам, Таиланд, Индонезия, Иордания сингари мамлакатлар каратин хизматаларидан экспорт учун рухсат олиниши кутилмоқда.

Умуман, 2018 йилда жами 2,1 миллион тонна мева-сабзавот ва бошқа ўсимлик маҳсулотлари экспорт қилинган бўлса, 2019 йилнинги беш ойи мобайнида бу кўрсаткич 2,2 миллион тоннани ташкил этди. 2017 йилда ички ва ташқи каратин бўйича етарли чоралар кўрилмагани оқибатида 308,5 минг доллар қийматидаги 273 тонна маҳсулот қайтарилган эди. 2018 йилда эса расман экспортга йўналтирилган маҳсулотларда бундай ҳолат кузатилмади.

Фото: «Xabar.uz»

Шунингдек, ўсимликларга агротехник, биологик ва кимёвий ишлов бериш ва хизмат кўрсатиш, ўсимликлар зараркунандалари ва касалликларига қарши кўрашиш бўйича қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва аҳолини кимёвий, биокимёвий, биологик ва механик воситалар билан таъминлашга йўналтирилган «Ўсимликлар клиника»лари ташкил этилган. Ушбу клиникалар 2022 йилнинг 1 январига қадар ер солиғи, юридик шахсларнинг даромад ва мол-мулк солиғидан ҳамда ягона солиқ тўловларидан озод этилган

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг