Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон олтин-валюта захираси миқдори эълон қилинди

Ўзбекистон олтин-валюта захираси миқдори эълон қилинди

Фото: «Спутник»

Олтин-валюта захираларини ҳисоблаш услуби Халқаро валюта жамғармаси стандартларига мувофиқ амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Марказий банк расмий веб-саҳифасида маълумот берилган.

Олтин-валюта захиралари валюта активлари ва қуйма монетар олтиндан иборат бўлиб, самарали бошқарув мақсадида Марказий банк томонидан ҳали ялпи ҳам соф олтин-валюта захираларининг алоҳида ҳисоблари олиб борилмоқда.

Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органлари (Молия вазирлиги, тикланиш ва тараққиёт фондидан ташқари)нинг Марказий банк ҳисоб рақамларидаги валюта маблағларини ҳисобга олмайди, бу Марказий банкнинг мазкур ташкилотлар олдидаги мажбурияти ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси олтин-валюта захиралари

млн. АҚШ долларида

Кўрсаткичлар

01.01.2017

01.01.2018

I. Ялпи олтин валюта захиралари

26 428,8

28 076,9

      1. Халқаро валютадаги активлар

14 172,3

14 042,8

      2. Монетар олтин

12 256,6

14 034,1

II. Соф олтин-валюта захиралари

25 188,3

26 567,5

Эслатиб ўтамиз, Марказий банкнинг ахборотида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси 26,6 миллиард долларга тенг, деб баҳолангани ва 2017 йилда мазкур захира 1,4 млрд. долларга ошган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг