Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ойлик маоши бўйича жаҳон рейтингида 118-ўринни эгаллади

Ўзбекистон ойлик маоши бўйича жаҳон рейтингида 118-ўринни эгаллади

Фото: «Investorschool»

«Daryo.uz» нашрида «Investorschool» сайтига асосланиб, 2017 йил ҳисоб-китобларига кўра, дунё мамлакатларида ўртача иш ҳақи қанчага тенг эканлиги борасида маълумотлар тақдим этилди.

Статистикага кўра, рейтингга Швейцария битта ишчи учун 3855 доллар натижа билан бошчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларни Норвегия ва Люксембург тегишли равишда 3781 доллар ва 3565 доллар кўрсаткичлари билан эгаллаган. Сўнгги поғонани Зимбабве банд этди, ушбу мамлакатда ўртача ойлик иш ҳақи 21 долларни ташкил этади.

Ўзбекистон 157 давлат орасида ойига ўртача 235 доллар иш ҳақи билан 118-ўринни эгаллади.

Скриншот: «Investorschool»

Рейтингнинг тўлиқ жадвали билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг