Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон табиий газ қазиб олувчи мамлакатлар рўйхатида нечанчи ўринда эканини биласизми? (инфографика)

Ўзбекистон табиий газ қазиб олувчи мамлакатлар рўйхатида нечанчи ўринда эканини биласизми? (инфографика)

Фото: eastrussia.ru

Табиий газ қазиб олиш бўйича мамлакатлар рейтинги нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти — OPEC (The Organization of the Petroleum Exporting Countries) расмий маълумотлари асосида тузилган бўлиб, «OPEC жаҳон энергетикаси статистик бюллетени 2017»да чоп этилган.

Жаҳон бўйича табиий газ қазиб олишда АҚШ, Россия, Эрон, Қатар, Канада, Хитой, Норвегия, Саудия Арабистони, Жазоир, Туркманистон ва Индонезия  етакчи мамлакатлар саналади — уларнинг жами улуши 70 фоизга тенг.

«Мовий энергия»нинг инсоният тараққиёти-ю турмуши фаровонлигида тутган ўрнини таърифлаш ортиқча. Унга ошиб бораётган талаб суръатда сақланиб турса жами табиий газ захиралари яна 65 йилга етиши мумкинлигини OPEC статистикаси кўрсатмоқда. 

Мазкур статистикага кўра, Ўзбекистон табиий газ қазиб олувчилар рейтингида 14-ўринни, уни истеъмол қилувчилар рейтингида 19-ўринни банд этган.

Табиий газ қазиб олиш бўйича мамлакатлар рейтинги
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг