Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон тарихда илк бор 1 миллиард долларлик облигацияларни жойлаштирди

Ўзбекистон тарихда илк бор 1 миллиард долларлик облигацияларни жойлаштирди

Фото: Молия вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон тарихда илк маротаба 1 миллиард долларлик облигацияларни жойлаштирди. Бу Молия вазирлиги Лондон фонд биржасига таяниб берган маълумот берди.

Хабар қилинишича, қарз облигацияларини ёпиш муддати 2024 ва 3029 йил февраль ойлари этиб белгиланган.

Ўзбекистон аввалига облигациялар даромадлилигини 5,625 — 5,75 фоиз ҳамда 6 фоиз миқдорида белгилаган эди, аммо талабнинг юқорилиги сабабли фоиз ставкалари қайта кўриб чиқилиб, улар 4,75% ва 5,3% гача туширилди.

Жойлашув талабга жавоб берадиган ва яхши диверсификация қилинган бўлиб чиқди, чунки институционал инвесторлардан 3,8 миллиард $ лик 150 га яқин таклиф қабул қилинди.

Жўғрофий нуқтаи назардан британиялик инвесторлар 5−10 йиллик облигацияларнинг 39% ва 32 фоизини, америкаликлар 23% ва 31 фоизини харид қилдилар. Континентал Европа инвесторлари 32% ва 37 фоизига эга бўлдилар, қолган 6% ва 10 фоизи эса Осиё, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка инвесторлари томонидан сотиб олинди.

Облигацияларнинг аксариятини (75% ва 78%) бошқарув фондлари, суғурта компаниялари ва пенсия фондлари (20% ва 16%) ҳамда банклар (5−6%) харид қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг