Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда 2025 йилда тўқимачилик маҳсулоти экспорти 7 миллиард долларга етказилади

Ўзбекистонда 2025 йилда тўқимачилик маҳсулоти экспорти 7 миллиард долларга етказилади

Фото:«Yengilsanoat.uz»

2019 йилнинг 15 февраль куни Адлия вазирлигида қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш мақсадида «Адлия ахбороти» номли брифинг ва матбуот анжумани ташкил этилди.

Дастлаб соҳа мутахассислари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг  «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатининг экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бўйича матбуот анжумани ўтказилди. Соҳа мутахассисларини таъкидланишича, ушбу ҳужжат билан, 2019 йил 1 апрелдан 2019-2021 йилларда маҳсулотининг камида 80 фоизини экспорт қиладиган тикув-трикотаж корхоналарининг кредитларини тўлаш харажатлари Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан қуйидаги тартибда қопланади:

-миллий валютада бериладиган кредитлар бўйича белгиланган фоиз ставкасининг 25 фоизи миқдорида;

-хорижий валютада бериладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида;

-ноль ставкасини қўллаган ҳолда вужудга келган қўшилган қиймат солиғини қайтариш учун зарур бўлган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган кундан эътиборан 7 иш куни давомида солиқ тўловчига қайтарилади; биржа савдолари орқали пахта толасини сотиб олишда қатъий талаб қилинадиган банк кафолатлари бекор қилинади.

-2019 йил ҳосилидан пахтани сотиб олишда қўшилган қиймат солиғи амалдаги сотиш нархидан келиб чиқиб ҳисобланади.

2025 йилга қадар тўқимачилик маҳсулотлари экспортини 7 млрд. АҚШ долларига етказишни назарда тутувчи «2019-2025 йиллар давомида тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш Концепцияси» ишлаб чиқилади.

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналарининг ягона ахборот портали яратилади.

Тадбиркорлик субъектларининг товар айланмасидан вужудга келган ноль ставкадаги қўшилган қиймат солиғини корхоналарга қайтариш тўғрисида тақдим қилган аризаларини қабул қилиш бўйича автоматлаштирилган дастур ишлаб чиқилади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг