Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент иқтисодиёт ва аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича фармон имзолади

Президент иқтисодиёт ва аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича фармон имзолади

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон раҳбарияти иқтисодиёт ва аҳолини қўллаб-қувватлашнинг янги кенг миқёсли чораларини жорий қилмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

  1. Аҳолига ёрдам

Муддати март-июнь ойларида тугайдиган болали оилалар, болани парваришлаш нафақалари ва моддий ёрдам тайинланиши автоматик тарзда узатирилади. Адресатлардан тегишли аризалар янгидан берилиши талаб этилмайди. Нафақа олувчилар умумий сони 596 дан 719 мингтагача ошади.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасига оилалар ижтимоий нафақа олишга муҳтожлигини баҳолаш тартиб-таомилларини соддалаштириш топширилган.   

Ёлғиз қариялар ва ногиронлар карантин тугагунга қадар бир марталик ниқоблар, антисептика воситалари ва бактерияга қарши совунни бепул олади.

Жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг 2020 йилнинг 6 ойида тўланиши лозим бўлган кредитларнинг муддати узайтирилади (4,7 трлн. сўм). Шу билан бирга, тижорат банклари томонидан (юридик ва жисмоний шахсларга) қарзлар бўйича ҳисоблаб чиқилган ва муддати узайтирилган фоизлар ушбу даврдаги даромад солиғини ҳисоблашда жами даромадга киритилмайди.

  1. Энг кўп таъсир кўрган соҳаларни қўллаб-қувватлаш

Жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган қатъий белгиланган солиқ суммаси ва ўз фаолиятини мажбуран тўхтатиб турган якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқ ҳисобланиши тўхтатиб турилмоқда.

Туроператорлар, турагентлар ва меҳмонхона хизматларини кўрсатадиган субъектлар, «Uzbekistan Airports» АЖ, «Uzbekistan Airways» ва «Центр Узаэронавигация» ДУК мулк ва ер солиғи тўловидан озод қилинади. Улар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоизгача пасайтирилган. Шу сабабли, уларнинг тасарруфида 130 млрд сўмдан ортиқ маблағ қолади.

Микрофирмалар ва кичик корхоналар, ўз фаолиятини тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлар ва (ёки) товарлар (хизматлар) реализация қилишдан тушган тушум суммаси жорий йилнинг биринчи чорагида ўртача ойлик миқдорга нисбатан 50 фоиздан кўпроққа қисқаради, 2020-йилнинг 1-октабрига қадар солиқ органлари хабарнома асосида фоизсиз кечиктириш (тўлаш) тақдим этилади:

  • айланма солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, кейинчалик уларни 12 ой мобайнида тенг улушларда тўлаш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза топширмасдан;
  • ижтимоий солиқ бўйича, кейинчалик 6 ой давомида тенг миқдорда тўланади.

Фаолиятини тўхтатиб турган тадбиркорлар томонидан давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўлови ҳисобланиши ва ундирилиши тўхтатиб турилади.

  1. Солиқ тўловчиларни қўллаб-қувватлаш

Электрон ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланадиган, 1 млрд сўмгча айланмага эга хўжалик юритувчи субъектлар ҚҚСни ҳар ойлик тўловидан ҳар чораклик тўловига ўтказилади. Бунда улар айланма маблағларини ошириш имконияти пайдо бўлади (150 млрд сўм атрофида).

Фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва нотурар иншоотларга нисбатан мулк ва ер солиғининг оширилган ставкалари қўлланилиши, уларга пеня ҳисобланиши ва улар бўйича қарздорлик мажбурий ўндирилиши тўхтатиб турилади. Ушбу чора деярли 21 минг корхонага нисбатан тадбиқ қилинади.

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан фоизсиз молиявий ёрдам кўринишида олинган маблағлар фойда солиғи ва айланмадан олинадиган фойдадан солиққа тортилмайди.

даромад солиғи тўловчилари, истисно тариқасида, ўтган чорак натижаларига кўра уни ҳисоблаш учун белгиланган талаб бекор қилинган ҳолда, даромад солиғи бўйича аванс тўловлари тўғрисида маълумотнома тақдим этишга ҳақлидир.

Юридик шахслар томонидан газ ва электр энергияси учун мажбурий олдиндан тўлов 100 фоиздан 30 фоизгача пасайтирилади, бу эса айланма маблағлар шаклланишини таъминлайди.

  1. Қўллаб-қувватлаш бўйича бошқа чора-тадбирлар

2019 йил якунларига кўра, аудиторлик текширувларининг муддатлари узайтирилади. Активларининг баланс қиймати 100 минг БҲМ дан ортиқ бўлган маъсулияти чекланган ва қўшимча маъсулиятли жамиятларнинг ҳар йиллик аудиторлик текширувини жорий қилиш кейинги йилга ўтказилади.   

Молиявий қийинчиликларга юз тутган корхоналарга нисбатан банкротлик тартиб-таомиллари ташаббуси билан чиқиш ва уларни банкрот деб эълон қилишга мораторий жорий қилинади.

Бензин, дизель ёқилғиси ва газ, шунингдек спирт ва алкоголли маҳсулотни истеъмолчиларга сотиш учун акциз солиғи ставкалари оширилмайди.

Энг муҳим – озиқ-овқат (гўшт, балиқ, ун, шакар, сут маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, тухум, пиёз ва бошқалар), шунингдек гигиена маҳсулотларини ва товарларни олиб келишга нолли божхона божи ва акциз солиғи белгиланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг