Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент қарори: Ўзбекистонда «блокчейн» технологиялари жорий қилинади

Президент қарори: Ўзбекистонда «блокчейн» технологиялари жорий қилинади

Фото: «Flytothesky.ru»

Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Қарорга мувофиқ:

  • Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги рақамли иқтисодиётни жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича ваколатли орган қилиб белгиланди;
  • крипто-активлар соҳасида майнинг, смарт-контрактлар, «блокчейн» технологиялари жорий қилинади;
  • «блокчейн» технологияларини ишлаб чиқиш ва фойдаланиш соҳасида малакали кадрлар тайёрланади;
  • жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги крипто-активлар айланмаси ва улардан олинган даромадлар солиққа солиш объектлари бўлиб ҳисобланмайди.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг