Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент Қашқадарё иқтисодиётини ривожлантириш йўлларини кўрсатиб ўтди

Президент Қашқадарё иқтисодиётини ривожлантириш йўлларини кўрсатиб ўтди

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 14 декабрь куни Қарши шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда Қашқадарё иқтисодиётини таркибий ўзгартириш, одамларни иш билан таъминлаш йўлларини кўрсатиб ўтди. Бу ҳақда Президентнинг матбуот хизмати хабар берди.

— Ижтимоий масалаларни ҳал қилиш учун аввало иқтисодиётни ривожлантириш керак. Шу боис 2019-2020 йилларда саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳаларда амалга ошириладиган 1 минг 200 дан зиёд лойиҳа бўйича таклифлар ишлаб чиқилди, — деди Шавкат Мирзиёев.

Жорий йилда вилоятга 63 мингдан зиёд хорижлик сайёҳ келгани, лекин бу жудаям камлиги қайд этилди. Бу соҳадаги барча имкониятларни ишга солиш, Шаҳрисабзни фестиваллар шаҳрига айлантириш бўйича кўрсатмалар берди.

Қишлоқ хўжалигидаги натижалар қониқарсизлиги, пахтачиликда жиддий камчиликларга йўл қўйилгани танқид қилинди. Келгуси йили вилоятда пахта етиштиришни 52 фоиз майдонда кластер усулига ўтказиш, тайёр маҳсулотлар экспортини икки баробар ошириш вазифаси қўйилди.

Давлатимиз раҳбари Яккабоғ, Қамаши, Шаҳрисабз, Китоб туманларида 10 минг гектар майдонда узум, Чироқчи ва Косон туманларида 20 минг гектар лалми ерда тарвуз етиштириш имкониятларини кўрсатиб ўтди. Деҳқон хўжаликлари ва томорқаларга нўхат, мош, ловия, кунжут каби бозорбоп маҳсулотлар экиш одамларга иш, қўшимча даромад бўлишини таъкидлади.

Президент видеоселектор орқали туманлардаги одамлар билан мулоқот қилиб, уларнинг таклиф ва истакларини бажариш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг