Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Фарғона бўйича йиғилиш ўтказди

Шавкат Мирзиёев Фарғона бўйича йиғилиш ўтказди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни хорижий мамлакатлар билан эришилган келишувлар ижроси, янги инвестициявий ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Йиғилишда Қўқон ва Марғилон шаҳарларини 2020-2022 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ҳам муҳокама қилинди. Дастурга мувофиқ, Қўқон шаҳрида умумий қиймати 420 миллион долларлик 250 та, Марғилон шаҳрида 192 миллион долларлик 172 та лойиҳа амалга оширилиши белгиланган.

Ажратилаётган инвестициялар ушбу шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ижтимоий шароитларни яхшилаш ва янги турар жойлар қуришга йўналтирилади.

Президентимиз мазкур уч йўналиш Қўқон ва Марғилонни ҳар томонлама янгилаш, одамлар ҳаёт сифатини оширишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг