Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонда бензин ишлаб чиқариш 22 фоизга ошди

Қозоғистонда бензин ишлаб чиқариш 22 фоизга ошди

Фото: «REGNUM»

2018 йилнинг 9 ойи давомида Қозоғистонда 2,84 миллион тонна бензин ишлаб чиқарилди, бу 2017 йилнинг худди шу ҳисобот давридагидан 21,8 фоизга кўпдир. Бу ҳақда «REGNUM» АА Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазирлигига асосланиб хабар берди.

Қозоғистонда 2018 йилнинг ўтган 9 ойида 241,9 минг тонна керосин (+15 фоиз), 1,8 миллион тонна сиқилган пропан ва бутан (+6,3 фоиз), 3,5 миллион тонна газойль (+4,6 фоиз) ишлаб чиқарилган. Мазут ишлаб чиқариш эса камайган — 2,1 миллион тонна (-9,4 фоиз).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг