Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистоннинг ташқи қарзи 168.9 млрд долларга етди

Қозоғистоннинг ташқи қарзи 168.9 млрд долларга етди

Қозоғистонда 18 миллиондан ортиқ киши яшайди.

Фото: «TRAVEL.ru»

Қозоғистон Миллий банки ўзининг расмий сайтида мамлакатнинг ташқи қарзи миқдорини маълум қилди. Банк хабарида келтирилишича, республика қарзи сўнгги ўн йилда 74.6 млрд долларга ошди. Бу ҳақда tnews.uz нашри хабар бермоқда.

Ўсиш хорижий компанияларнинг нефт газ лойиҳалари билан боғлиқ ички фирма қарздорлиги ошиши, иқтисодиёт ва ҳукуматнинг номолиявий сектори қарзи ошиши сабабли содир бўлди.

2017 йил июнда миллий банк раҳбари Данияр Акишев ташқи қарз 167.9 миллиард АҚШ долларини ташкил қилиши тўғрисида маълум қилган эди.

Олдинроқ миллий иқтисодиёт вазири Тимур Сулаймонов ҳукумат йиғилишида давлат қарзини 2022 йилга қадар ЯИМ нинг 26% дан 23.7% га қадар қисқартириш режаси тўғрисида маълум қилган эди.

Вазирлик маълумотига кўра, Қозоғистонда 18 миллиондан ортиқ киши яшайди. Мамлакатдаги ўртача яшаш минимуми 2018 йил январь ойида 25 879 тенгени ташкил қилди (тахминан 80 АҚШ доллари).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг