Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ҚҚС тўғрисида кулгили мультфильм яратилди

ҚҚС тўғрисида кулгили мультфильм яратилди

Фото: «Норма»

Корхоналар раҳбарлари учун «ҚҚС тўғрисида» кулгили қилиб чизилган мультфильмлар яратилди. Уларни buxgalter.uz да томоша қилиш мумкин, деб ёзади «Норма».

«Солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар биринчи навбатда бухгалтернинг бош оғриғи эканлиги барчага маълум. У норматив ҳужжатлар ва тушунтиришларни ўқиб бориши, тренинг ва семинарларга қатнаши зарур, сабаби ҳисоб-китоблар юзасидан бутун масъулият айнан унинг зиммасига юклатилади.

Бошқа томондан директор ҳам улардан бохабар бўлиши лозим, шундагина у ўз бизнесига бошқача назар билан қарашни ўрганади. Масалан, ҚҚС тўламайдиган етказиб берувчидан арзонроққа олиш ўрнига ушбу солиқни тўлайдиган етказиб берувчидан қимматроқ нархда товар сотиб олишингиз нима сабабдан сиз учун фойдалироқ эканлигини биласизми? Ёки – етказиб берувчидан ҳисобварақ-фактура кечикиб келса, нима учун компаниянгиз пул йўқотишидан хабарингиз борми? Ёхуд у белгиланган шаклда расмийлаштирилмаса-чи? 

ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг базавий принциплари ва муҳим жиҳатларини билиш у ёки бу лойиҳага пул тикиш, муайян фаолият турлари билан шуғулланиш, керакли етказиб берувчидан товар харид қилишда бир тўхтамга келишда ёрдам беради», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг