Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия Федерал солиқ хизмати делегацияси Давлат солиқ қўмитасига келди

Россия Федерал солиқ хизмати делегацияси Давлат солиқ қўмитасига келди

Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Кеча, 6 март куни Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботиржон Парпиев Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Россия Федерацияси Федерал солиқ хизмати раҳбари ўринбосари Алексей Оверчук бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Парпиев Солиқ маъмуриятчилиги соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш, солиқ-бюджет сиёсати ва иқтисодий ҳамкорлик борасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, янги таҳрирдаги Солиқ кодексини ишлаб чиқишда амалий ёрдам кўрсатишга розилик билдирилгани учун Россия Федерацияси Федерал солиқ хизмати раҳбариятига ўз миннатдорлигини билдирди.

Учрашувда томонлар ўзаро тажриба алмашиш, икки давлат солиқ маъмурчилиги амалиётида эришган ютуқлари билан ўртоқлашиш ва келгусида соҳани ривожлантириш борасида узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Хусусан, давлат бюджетига тушадиган тушумларни прогнозлаш, солиқ объектларини ҳисобга олиш, маҳаллий бюджетлар мутаносиблигига эришиш, молиявий назорат бўйича самарали механизмларни такомиллаштириш ва бошқа йўналишларда илғор тажриба, технологиялар ва билимларни жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқот давомида Россия Федерацияси солиқ органларининг бугунги кундаги ривожланиш даражаси, соҳага ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш, электрон хизматлар ва дастурий таъминот воситалари, солиқ тўловчиларга яратилган имкониятлар тўғрисида батафсил ахборот олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг