Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқанд вилоятига 140 миллиард сўмлик имтиёзли кредит ажратилади

Самарқанд вилоятига 140 миллиард сўмлик имтиёзли кредит ажратилади

Фото: «Xabar.uz»

26 август куни Самарқанд шаҳрида Президентимизнинг 2018 йил 7 июндаги «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлашга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Нурмуратов, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов дастурни амалга оширишда маҳаллий ҳокимликлар, секторлар раҳбарлари ва банклар олдида турган вазифалар ҳақида сўз юритган.

Дастур асосида Самарқанд вилоятига 140 миллиард сўмлик имтиёзли, яъни 7 фоизли кредит маблағлари ажратилиши белгиланган. Кредит ажратишда ортиқча расмиятчиликларга барҳам бериш, сохта маълумотлар ва сон ортидан қувиш ўрнига иш сифатида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. Кредитни ундан фойдалана оладиган, бунга эҳтиёжи бор оилаларга бериш, имкон қадар кўпроқ кишилар бандлигини таъминлаш ва оила фаровонлигини оширишга йўналтириш зарурлиги қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг