Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев бензин ва авторақамлар ҳақида гапирди

Шавкат Мирзиёев бензин ва авторақамлар ҳақида гапирди

Президент Шавкат Мирзиёев бугунги йиғилишда очиқ ва давлат иштирокисиз бўлаётган савдолар ҳақида гапириб, уларнинг фойдали томонларига тўхталган.

«Биржага ўз маҳсулотларини қўйган йирик корхоналар очиқ-ошкора савдолар ҳисобига ўтган йилнинг ўзида 8 триллион сўм қўшимча даромад қилгани таъкидланди. Илгари турли схемалар орқали коррупция бўлиб, даромадлар айрим «ўртакашлар» чўнтагида қолар эди.

Мисол учун, бир йил аввал бензинда давлат тақсимоти бекор қилиниб, эркин биржа савдосига қўйилгани ҳисобига бугунги кунда энг чекка «заправкалар»да ҳам сифатли бензин бор. Ёки ўтган уч йилда биржа майдончасида авторақамларни сотиш ҳисобига бюджетга 1 триллион сўм қўшимча тушум таъминланди.

Энг муҳими, бу соҳалардаги дефицит, коррупция, таниш-билишчилик йўқ бўлди. Шу билан бирга, биржа савдоларини ташкил этиш, маҳаллий тадбиркорларнинг иштирокини кенгайтириш борасида ҳали тизимли муаммолар мавжуд.

Мисол учун, биржа савдоларининг 85 фоизини 45 турдаги юқори ликвидли маҳсулотлар ташкил этмоқда. Сўнгги йилларда ишлаб чиқарилиши кенг йўлга қўйилган текстиль, ипак, чарм, кабель маҳсулотларининг биржа савдоларидаги улуши паст», деган давлат раҳбари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг