Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт соҳасида мамлакат олдида турган вазифаларни санаб ўтди

Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт соҳасида мамлакат олдида турган вазифаларни санаб ўтди

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Бугун, 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бўлиб ўтмоқда.

Унда Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт соҳасида мамлакат олдида турган вазифаларни санаб ўтди.

Очиқ иқтисодиёт, соғлом рақобат, инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, иш ўринларини кўпайтириш, юқори иқтисодий ўсишни таъминлаш, «яширин» иқтисодиётга қарши курашиш, валютани эркинлаштириш сиёсатини изчил давом эттириш, малакали кадрлар тайёрлаш кабилар шулар сирасидандир.

«2019 йилда барча манбалар ҳисобидан қарийб 138 триллион сўмлик ёки 2018 йилга нисбатан 16 фоиз кўп инвестицияларни ўзлаштириш мўлжалланмоқда. Бу борада тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдорини жорий йилга нисбатан қарийб 1,5 баробар ошириб, 4,2 миллиард долларга етказамиз. Натижада 142 та замонавий корхона ишга туширилади. Чет эл инвестициялари биринчи навбатда стратегик тармоқларга жалб қилинади», деб айтиб ўтди Президент.

Эслатиб ўтамиз, Президент 2019 йилга – «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб ном берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг