Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сиз долларни қаерда сақлайсиз?

Сиз долларни қаерда сақлайсиз?

Фото: «Банки.ру»

Марказий банк аҳолининг валюта жамғармалари юзасидан сўровнома ўтказа бошлади. Унга кўра, келгусида статистик ва таҳлилий мақсадларда фойдаланиладиган сўровномани тўлдириш таклиф этилмоқда.

Тадқиқотда иштирок этиш аноним тарзда бўлиб, қуйидаги саволларга жавоб бериш лозим бўлади: «хорижий валютадаги маблағингизни қаерда жамғаришни маъқул кўрасиз?», «хорижий валютадаги маблағингиз миқдорини кўрсатинг», «хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга ўзингиз билан қайта сотиш учун маҳсулот олиб кирганмисиз?» ва бошқалар.

Қайд этилишича, сўровнома Ўзбекистоннинг ташқи сектор статистикасини яхшилашга қаратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг