Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Солиқ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Солиқ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойишига асосан, Курбанов Абдужалил Тухтамуродович Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар берди.

Абдужалил Курбанов 1974 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. У 1996 йилда Самарқанд молия коллежини, 2008 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини тамомлаган. Ҳозирги кунга қадар Давлат солиқ қўмитасида бошқарма бошлиғи лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.

Шу билан бирга, Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб Инагамов Аловитдин Хуснитдинович тайинланди.

А.Инагамов 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2002 йилда Тошкент солиқ коллежини, 2009 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Бунга қадар Бектемир тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг