Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Солиқдан бўйин товлаган тадбиркорлар катта миқдорда жаримага тортилади (видео)

Солиқдан бўйин товлаган тадбиркорлар катта миқдорда жаримага тортилади (видео)

Кадр: «Ўзбекистон24»

Бугун «Ўзэкспомарказ»да мамлакатимизда қабул қилинаётган солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Беҳзод Мусаев ҳам иштирок этди ва бир қатор ўзгаришлар ҳақида сўзлаб берди.

Мусаевнинг айтишича, соҳага ахборот коммуникация технологиялари кенг жалб этилмоқда ҳамда солиқларни масофадан туриб тўлаш тизими жорий этилмоқда.

Солиқ қўмитаси раҳбар ўринбосари, шунингдек, солиқдан бўйин товлаганлик учун жарималар миқдорини ошириш масаласига алоҳида урғу берди.

«Бугунги кундаги жарималар тадбиркорни умуман ташвишлантирмаяпти. Барча солиқларни кўтариб чиқдик — барчаси бир баробардан уч минимал ойлик иш ҳақи доирасида. Қайси 510 минг жарима тўлаган тадбиркорда қўрқув ҳисси пайдо бўлади?

Бошқа мамлакатларни ҳам ўрганиб чиқдик. МДҲ давлатларининг барчасида камида 10 марта баланд. Бизнинг мақсадимиз сизларни жаримага тортиш эмас, ҳурматли тадбиркорлар, аммо бир марта катта жарима тўплаган одам эртага ўзига келади. Бунинг тарбиявий аҳамияти ҳам жуда муҳим», — деди Мусаев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг