Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарёда тадбиркорларнинг қарийб 83 млн қарзидан воз кечилди

Сурхондарёда тадбиркорларнинг қарийб 83 млн қарзидан воз кечилди

Фото: «Xabar.uz»

Сурхондарё вилоятида фаолиятини тиклаган ва давлат рўйхатидан ўтган 16 нафар тадбиркорнинг 82 миллион 817 минг сўмлик солиқ қарздорлиги вилоят солиқ бошқармаси томонидан ҳисобдан чиқарилди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати «Xabar.uz»га хабар берди.

Айтилишича, 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини яна да такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони асосида 2018 йилнинг 1 апрелига қадар якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган ва давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган шахслар 2019 йилнинг 1 январига қадар тадбиркорлик фаолиятини тикласа ва давлат рўйхатидан ўтса, унингсолиқ қарздорлиги ҳисобдан чиқарилади.

Молиявий қийинчиликлар сабабли фаолиятимни тўхтатган эдим, – деди якка тартибдаги тадбиркор Шокир Шукуров. – Қайта рўйхатдан ўтиб, фаолиятимни тикладим. 28 миллион 647 минг сўмлик солиқдан қарздорлигим олиб ташланди”.

Таъкидлаш жоизки, 2018 йилнинг 1 апрелига қадар вилоятдаги 2318 нафар якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсларнинг, 444 нафари молиявий хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган (шу жумладан, фаолиятини вақтинча тўхтатган) якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда 314 нафар давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганлиги учун йиллик ҳисобланган қатъий белгиланган солиқ суммаси ҳисобланган жисмоний шахслар 2019 йилнинг 1 январига қадар қонуний тарзда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйса, уларнинг қатъий белгиланган солиқ ва молиявий жарималар бўйича қарзи ҳисобдан чиқарилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг