Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тадбиркорларга қўшимча божхона имтиёзлари берилди

Тадбиркорларга қўшимча божхона имтиёзлари берилди

Фото: «Xabar.uz»

Тадбиркорлик учун шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар тадбиркорлик субъектлари томонидан олиб кириладиган қуйидаги турдаги товарлар 2020 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилди:

  • туяқушлар;
  • бирламчи шаклдаги этилен полимерлари.

Шунингдек, қарор билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Ўзгартиришларга кўра, Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Шуманай, Қонликўл, Тахтакўпир, Чимбой ва Кегейли туманларида жойлашган тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакиллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ва фақатгина ушбу туманларда фойдаланиладиган махсус техника, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари, металл конструкциялар учун 2020 йил 1 январига қадар божхона тўловлари (божхона расмийлашитурувчи йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг