Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тиббиёт соҳасида давлат-хусусий шерикчилик шартлари маълум қилинди

Тиббиёт соҳасида давлат-хусусий шерикчилик шартлари маълум қилинди

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Эндиликда инвесторлар ўзларига қулай бўлган муҳитда, ўзлари истаган давлат тиббиёт муассасаларига инвестиция киритиш имкониятига эга. Хусусий шерикни танлаб олиш тендер асосида ёки тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали амалга оширилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

— Бунинг учун инвестор Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат-хусусий шерикликни ва тиббий туризмни ривожлантириш бош бошқармаси (мурожаат учун телефон: 71-241-86-13,71/241-99-42 ) ва унинг ҳудудий бўлимларига Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси концепциясини амалга ошириш бўйича ўз таклифлари билан мурожаат қилиши мумкин, — дейди ушбу бош бошқарма бошлиғи Камолхўжа Эшназаров. — Таклиф жараёнида тадбиркор лойиҳанинг номи, уни амалга ошириш шакли, лойиҳанинг якуний натижалари, амалга ошириладиган манзили, лойиҳа қамраб оладиган тиббий муассасалар, шунингдек, ер участкалари, бино ва иншоотлар ёки уларнинг қисмлари, давлат тиббиёт муассасалари бинолари (хоналари) тўғрисидаги маълумотлар, лойиҳани амалга оширишнинг тахминий режа-жадвали ва муддатлари, жамоат инфратузилмасининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари, режалаштирилаётган инвестициялар ҳажми, даромад манбалари ҳамда уни амалга оширишнинг асосий хавфларини аниқ кўрсатиши керак.

Битимнинг амал қилиш муддати давлат ва хусусий шерик томонидан белгиланиб, бунда у уч йилдан кам бўлмаслиги ва 49 йилдан ошмаслиги лозим. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишда хусусий шерикка ажратилган ер участкалари, сотиб олинган тиббий ва бошқа ускуналар, шунингдек, улар томонидан қурилган объектлар битимнинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг давлат шеригига топширилади.

Яна бир муҳим жиҳати, ушбу ҳужжат бевосита соғлиқни сақлаш тизимидаги бўш турган участка ва бинолардан самарали фойдаланиш, тиббий хизматлар кўрсатилишини таъминлашга ёрдам беради. Масалан, лаборатория, стерилизация, тиббиётда юзага келадиган чиқиндиларни утилизация қилиш ва онкология каби йўналишларидаги хизматларни кўрсатиши мумкин бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг