Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тожикистон Ўзбекистонда ўз савдо уйини очди

Тожикистон Ўзбекистонда ўз савдо уйини очди

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Эмомали Раҳмон Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.

«Xabar.uz» портали мухбирининг хабар беришича, Тожикистонда Ўзбекистон томонидан еттита савдо уйи ташкил қилинган. Тожикистон томони ҳам Ўзбекистонда ўз савдо уйини очди.

Икки томонлама маҳсулот айрибошлаш бу йил 160 млн. долларни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 35 фоизга кўпдир.

Республикамиз Тожикистоннинг чегара ҳудудидаги туманларига газ етказиб беряпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг