Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тожикистон Ўзбекистонга ток етказиб беришни 4 баравар оширди

Тожикистон Ўзбекистонга ток етказиб беришни 4 баравар оширди

Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси экспортини деярли тўрт баробарга оширди. Бу ҳақда Тожикистоннинг «Asia Plus» АА хабар берди.

Ўзбекистонга электр энергияси экспорт қилиш ҳажмининг ўсиши жорий йилнинг иккинчи ярмидан бошланган. Ўзбекистон ҳар ой Тожикистондан 110 млн. кВт-соат электр энергияси сотиб олган. Июль ойида эса 417 млн. кВт-соат электр энергияси етказиб берилган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ёз мавсумида тожик электр энергиясининг ҳар бир киловаттини 2 центдан, қишда эса 2,5 центдан харид қилади. Бунгача Тожикистон фақат Афғонистонга ва қисман Қирғизистонга экспорт қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг