Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда Ўзбекистон – Россия I ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бошланди

Тошкентда Ўзбекистон – Россия I ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бошланди

Бугун, 18 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон – Россия I ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ўз ишини бошлади. Тадбирда «Xabar.uz» мухбири ҳам иштирок этмоқда.

Мухбиримизнинг хабар беришича, пойтахтимиздаги «Ўзэкспомарказ»да форумнинг расмий очилиши бўлиб ўтди. Тадбирда 600 нафардан ортиқ мутахассислар иштирок этишмоқда. Форум доирасида турли секцияларда, жумладан, Ўзбекистон ва Россия минтақалараро алоқаларини кучайтириш орқали Россия ЭИЗ ва саноат парклари салоҳиятидан фойдаланиш;  Рақамли трансформация — Ўзбекистон ва Россия учун янги воқелик; Агросаноат мажмуаси бўйича ҳамкорликни ривожлантириш ва бошқа мавзуларда йиғилиш ва амалий семинарлар ташкил этилади.

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон – Россия I ҳудудлараро ҳамкорлик форуми тафсилотларини тезкор ёритиш учун «Ўзэкспомарказ»да барча шароитларга эга матбуот маркази иш бошлаган.

Фото: «ЎзА»

Айни пайтда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари марказда яратилган шароитлардан фойдаланган ҳолда тезкор хабарлар тайёрлашмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг