Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Халқ банки кредит картасини ишга туширди (видео)

Халқ банки кредит картасини ишга туширди (видео)

Фото: Банк ахборот хизмати

Энди Халқ банки кредит карталари билан банк томонидан ажратилган кредит лимити доирасида товар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш мумкин. «Кредит Карта» эгаси белгиланган лимит доирасида исталган савдо шохобчасидан тўловларни амалга оширади ёки банкоматлардан нақд пул ечиши мумкин.

Кредит картаси унинг сақловчисига банк томонидан белгиланган кредит лимити доирасидаги маблағлардан имтиёзли даврда (имтиёзли давр 30 кун) фоизсиз фойдаланиш имконини беради.

Имтиёзли даврда фойдаланилган кредит қарздорлиги тўлиқ қопланганда, кредит карта лимити қайта янгиланади ҳамда мижозда ушбу маблағлардан имтиёзли давр билан қайта фойдаланиш имконини беради.

Имтиёзли даврда кредит суммаси тўлиқ қайтарилмаганда, кредит маблағлардан фойдаланган давр учун белгиланган фоиз ставкасида фоиз ундирилади.

Кредит картаси 5 йил муддатга очиқ кредит линияси билан берилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг