Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилояти ҳокими Петербург иқтисодий Форумида иштирок этди

Тошкент вилояти ҳокими Петербург иқтисодий Форумида иштирок этди

Фото: «АиФ»

2018 йилнинг 25 май куни Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов  Петербург иқтисодий Форуми доирасида Оренбург Губернатори Юрий Берг билан учрашди. Форумда жаҳон ҳамжамиятидаги ишонч, халқ, бизнес ва давлат ўртасидаги муносабатлар масаласи муҳокама қилинди.

Тошкент вилояти ҳокими ўз нутқида ёқилғи саноати, қора ва рангли металлургия, кимё ва нефт-кимё тармоқлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатида юқори потенциалга эга бўлган Оренбург вилояти билан ҳамкорлик ўрнатишни юқори баҳолади. Шунингдек, Тошкент вилояти учун Оренбургнинг иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш соҳасидаги илмий-ўқитиш тизими эътиборга молик эканини таъкидлади.

Томонлар уруғчилик, жунни қайта ишлаб, тайёр маҳсулот ҳосил қилиш соҳаларида ҳамкорлик ўрнатишни муҳокама қилдилар.

Форумда бой минерал ресурслар, ривожланган инфратузилма ва малакали иш кучи Тошкент вилоятига инвестиция киритиш, кимё ва нефт-кимё, машинасозлик, рангли металларни қайта ишлаш, енгил саноат тармоқлари ҳамда ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни қайта ишлаш тармоқларида ҳамкорлик қилиш учун кенг имкониятлар яратиши таъкидланди.

Маълум қилинишича, Тошкент вилоятида саноат маҳсулотлари, фармацевтика воситаларини ишлаб чиқаришга ва балиқчиликка ихтисослашган бешта эркин иқтисодий ҳудуд ташкил этилган.

Форумда, шунингдек, Ғуломжон Ибрагимов вилоят чорвачиликка ихтисослашган корхоналарнинг ички бозорга кириб келишини қўллаб қувватлаш, қўшма корхоналарни ташкил этиш, ер участкалари ва бўш қишлоқ хўжалиги биноларини имтиёзли тарзда тақдим этиш, Оренбург вилоятига юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, кўп турдаги қуруқ меваларни етказиб беришга тайёр эканини билдирди.

Томонлар мазкур учрашув икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаши ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун янги имкониятларни очиб беришига ишонч билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг