Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хоразмда қуёш панеллари ишлаб чиқарадиган қўшма корхона ташкил этилади

Хоразмда қуёш панеллари ишлаб чиқарадиган қўшма корхона ташкил этилади

Фото: «Itc»

Хоразм вилоятида қуёш панелларини ишлаб чиқариш бўйича инвестицион лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори лойиҳаси тайёрланди. Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Лойиҳада келтирилишича, Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги ва «Endüstriyel Elektrik Elektronik San. ve Tic. Ltd. Şti.» (Туркия) компанияси ўртасида «Vip Solar Endustriyel Uz» қўшма корхонасини ташкил этиш бўйича келишув имзоланган. Устав капитали 30,0 млн. долларни ташкил этувчи ушбу қўшма корхона 200 МВт қувватига эга замонавий қуёш панелларини ишлаб чиқаришга ихтисослашади.

«Vip Solar Endustriyel Uz» қўшма корхонаси 2022 йилнинг 1 январигача ягона солиқ тўлови ва бир қатор божхона тўловларидан озод қилинади. Корхона қурилишига Урганч туманидан 6 га ер майдони ажратилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг