Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зафар Ҳошимов: «Бу том маънода тарихий воқеа»

Зафар Ҳошимов: «Бу том маънода тарихий воқеа»

Фото: Халқаро пресс-клуб

Тадбиркор Зафар Ҳошимов кеча, 13 февраль куни Лондон биржасида Ўзбекистоннинг давлат облигациялари жойлаштирилганини том маънода тарихий воқеа деб баҳолади.

«Мазкур воқелик тахмин қилинганидан ҳам унумлироқ бўлгани билангина эмас, балки Ўзбекистон бир неча йиллик иқтисодий қобиғидан чиқиб жаҳон молиявий бозорига шов-шув билан кириб келгани, илиқ ва дўстона кутиб олингани билан ҳам аҳамиятлидир.

Ушбу қадам мамлакатимизга бўлган ишончни билдиради, дунё молия институтларининг бизга берган баҳоси, ўтказилаётган ислоҳотлар йўналишининг пойдевори, уларнинг барқарор давом этишида ўзига хос кафолат эканлигини англатади, мамлакатдаги иқтисодий риск даражасига муносиб баҳони беради, Ўзбекистон банклари, молиявий тузилма ҳамда ташкилотларига халқаро молия бозорлари ва сармоялари, кредитлар ва иқтисодиётимизни ўстириш ҳамда қайта шакллантирилиши учун зарур саналган бошқа барқарор воситалар томон йўл очади.

Мазкур жойлаштирилиш кўрсаткичлари жуда ижобий ҳисобланиб, ўзига хос бенчмарк, келгусидаги турли сармоявий ечимларни қабул қилишда муайян ўлчовлар учун асос вазифасини ўтайди.

Жойлаштирилган қимматли қоғозлар ҳажмини ҳисобга олган ҳолда, буни молия бозорларининг мамлакатимизга, унинг келажакда дунё иқтисодиётининг шиддат билан ривожланадиган бир қисмига айланиш борасидаги ваъдасига бўлган ишончини ва қизиқишларини ифодалайди.

Айни ваъдамизнинг устидан чиқишимиз учун эса соғлом инвестицион ва ишбилармонлик муҳитини яратишимиз зарур. Бунинг учун биз изчил равишда қуйидаги маслаклар сари дадил юришимиз керак:

  • шахсий мулк ҳуқуқи дахлсизлиги ва унга амал қилинишини таъминлаш;
  • қонун устуворлиги;
  • суд тизимининг адолатлилиги ва мустақиллиги;
  • давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини чеклаш;
  • иқтисодиётни либераллаштириш;
  • назорат ва расмиятчиликнинг пасайтирилиши;

Бизнес юритилиши соддалаштирилиши ва ана шу барча одимлар орқали:

  • эркин рақобатни таъминлаш;
  • монополияларнинг баъзиларини мутлақ тугатииш, бошқаларини эса унумли чеклаш;
  • иқтисодиётнинг барча тармоқларида хусусий тадбиркорликнинг иштироки ва ролининг ўсиши учун етарли стимуллар яратиб беришдан иборат», деб ёзади тадбиркор.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг