Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Германия Ўзбекистонда 100 миллион евролик кўп тармоқли клиника қуради

Германия Ўзбекистонда 100 миллион евролик кўп тармоқли клиника қуради

Жорий йилнинг 14 январь куни Берлин шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Германия бизнес форуми доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда германиялик ҳамкорлар билан пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академияси ҳудудида кўп тармоқли клиника бунёд этиш юзасидан келишув имзоланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Лойиҳага 100 миллион евро миқдоридаги инвестиция жалб этилади. Кейинчалик вилоятларда ҳам немис технологияси асосида ишлайдиган шундай кўп тармоқли клиникалар очилиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг