Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

13 май. Ришельенинг ошпичоғи, «Формула-1», Тўртинчи республиканинг қулаши, Владимир Жонибеков 76 ёшда ва бошқа воқеалар

13 май. Ришельенинг ошпичоғи, «Формула-1», Тўртинчи республиканинг қулаши, Владимир Жонибеков 76 ёшда ва бошқа воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Қуллик бекор қилинган кун (Бразилия).

Воқеа-ҳодисалар

  • 1501 йил — Америго Веспуччи Ғарбга саёҳатга жўнади (бу сафарида у Колумб янги қитъани кашф қилганини аниқлади).
  • 1637 йил — душманларидан хавфсираган кардинал Ришелье овқатланишда ишлатиладиган барча ханжарларнинг учини тўмтоқлаштириб чиқишни буюрди, ошхона пичоғи шу тариқа пайдо бўлди.
  • 1641 йил — Каталон уруши: Константи жанги бўлиб ўтди.
  • 1647 йил — ҳалокатли зилзила бўлажак Чили республикасининг пойтахти Сантягони бутунлай вайрон қилди.
  • 1754 йил — император Елизавета фармони билан Петербургда Россиядаги биринчи банк ташкил этилди.
  • 1777 йил — Венада университет кутубхонаси очилди.
  • 1830 йил — Буюк Колумбия таркибидан ажралиб чиққан Эквадор ўз мустақиллигини эълон қилди.
  • 1846 йил — АҚШ Мексикага қарши расман уруш эълон қилди. Ғалаба қозонган америкаликлар Мексика шимолидаги Калифорния, Аризона, Ню-Мексико ва Техасни ўзлариники қилиб олишди.
  • 1888 йил — Бразилияда қуллик бекор қилинди.
  • 1895 йил — Чили футбол федерацияси ташкил этилди.
  • 1895 йил — АҚШда ихтирочи Никола Тесланинг лабораторияси ёниб кетди. Кўплаб тажриба ва тадқиқотлар қўлёзмалари оловда ёниб кул бўлди.
  • 1927 йил — Германияда молиявий ва иқтисодий бозор синди.
  • 1927 йил — Киевда «Динамо Киев» футбол клубига асос солинди.
  • 1950 йил — Англиянинг Силверстоун шаҳрида «Формула-1» биринчи чемпионатининг биринчи пойгаси ўтказилди. Пойгада италиялик Жузеппе Фарина «Альфа-Ромео» машинаси билан ғолиб чиқди (мавсум якунида у «Формула-1»нинг биринчи чемпиони бўлди).
  • 1958 йил — Жазоир уруши: Жазоирда юз берган май ойи фитнаси Францияда Тўртинчи республиканинг қулашига олиб келди,  Шарл де Голл ҳукуматни эгаллади.
  • 1960 йил — Макс Эйзелин бошчилигидаги швейцар альпинистлари чиқиш мураккаб бўлган Дхаулагири («Оқ тоғ», 8221 метр) — баландлиги бўйича дунёда тўққизинчи ўринда турувчи Непалдаги чўққини забт этишди.
  • 1982 йил — Бойқўнғир космодромидан бошқариладиган «Союз Т-5» космик кемасига старт берилди.
  • 1991 йил — «Apple» корпорацияси «Macintosh System 7.0» компьютерини чиқарди.
  • 2014 йил — Туркиянинг Сома шаҳри яқинидаги кўмир конида портлаш содир бўлди; бу пайтда 2 минг метр чуқурликда 787 нафар кончи бўлган: уларнинг 301 нафари ҳалок бўлган, 122 нафари жароҳат олган.
  • 2016 йил — Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ташкил этилди.

Таваллуд кунлари

  • 1221 йил — Александр Невский, Новгород, Киев, Владимир князи.
  • 1767 йил — Жуан VI, Бирлашган Португалия, Бразилия ва Алгарве қироли.
  • 1840 йил — Алфонс Доде, француз ёзувчиси.
  • 1937 йил — Рожер Желязни, фантаст ёзувчи.
  • 1939 йил — Харви Кейтел, америкалик киноактёр.
  • 1942 йил — Владимир Жонибеков, космонавт-учувчи.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг