Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

200 литр текин бензин. Фирибгарлар «Ўзбекнефтгаз» номидан акция ўтказди

200 литр текин бензин. Фирибгарлар «Ўзбекнефтгаз» номидан акция ўтказди

Фото: «Xabar.uz»

«Ўзбекнефтгаз» ижтимоий тармоқларда фуқароларга бензин тарқатилиши ҳақидаги хабарларни рад этди, деб хабар бермоқда «Repost.uz».

Маълум бўлишича, компаниянинг 25 йиллиги муносабати билан барчага 200 литрдан АИ-95 маркали бензин берилиши ҳақидаги акцияга «Ўзбекнефтгаз»нинг мутлақо алоқаси йўқ.

Фирибгарлар рекламасида махсус купонга ҳавола кўрсатилган бўлиб, унда олти саволга жавоб бериш ва дўстлар билан бўлишиш таклиф этилган. «Ўзбекнефтгаз» ўзининг расмий телеграм-каналида ушбу хабарларни рад этди ва фуқароларни тарқатилаётган турли маълумотларга ишонмасликка чақирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг