Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2018 йил Ўзбекистонда қанча никоҳ тузилгани маълум қилинди

2018 йил Ўзбекистонда қанча никоҳ тузилгани маълум қилинди

Фото:«Xabar.uz»

 2018 йил давомида 311,4 мингта никоҳ қайд этилган бўлса, унинг 44,6 мингтаси октябрь ойида тузилган. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда. 

Никоҳ тузиш борасида Сирдарё вилоятида 2017 йилга нисбатан ўсиши 12,2 фоизни, Жиззах вилоятида 6,9 фоизни, Тошкент вилоятида 5,9 фоизни ташкил этиб, пешқадамлик қилди.

Шу тариқа 2018 йилда ҳар минг аҳолига никоҳ тузиш коэффициенти 9,4 промиллени ташкил этди.

Қайд этилган никоҳлар сони бўйича Самарқанд вилояти энг юқори 37,5 мингтани, Фарғона вилояти 35,4 мингтани ва Қашқадарё вилояти 31,6 мингтани ташкил этган.​​

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг