Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2018 йил учун Ҳаж зиёрати нархи белгиланди

2018 йил учун Ҳаж зиёрати нархи белгиланди

Фото: «Religions.uz»

«Ҳаж-2018» мавсуми ташкилий ишлари бошланди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар берди.


Мавзуга доир:
Ҳаж зиёрати нархи қанча?


«Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра мавсумларини намунали ташкил этиш ишлари «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши қарорлари асосида амалга оширилмоқда.

Ҳаж мавсумига тайёргарлик ишлари Ўзбекистон Республикаси Ҳаж делегациясининг Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва Умра ишлари вазири билан бўлиб ўтган учрашувига асосан мавсумни намунали, тартибли ва энг юқори даражада ўтказишга келишиб олинди», — дейилади хабарда.


Мавзуга доир:
Дин ишлари бўйича қўмита: Ҳаж зиёрати нархи 45 млн. сўм бўлгани асоссиз, мазкур масала ҳали кўриб чиқилмаган!


Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизматининг маълум қилишича, Ҳаж мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларга хизмат кўрсатиш учун соҳа мутахассисларидан иборат 230 нафар малакали ишчи гуруҳи, гуруҳ раҳбарлари, тиббиёт гуруҳи, ошпазлар гуруҳи сафарбар этилади. Мазкур ишчи гуруҳи ҳаж мавсумида зиёратчиларнинг ибодатларини эмин-эркин ва тўла-тўкис амалга оширишларини таъминлайдилар.

«Зиёратчиларимизга муқаддас шаҳарларда жойлашган энг замонавий ҳамда барча шароитларга эга бўлган меҳмонхоналар хизмат кўрсатади. Зиёратчилар нафақат меҳмонхоналарда балки, Мино-Муздалифа-Арафот водийларида ҳам уч маҳал иссиқ овқат, 24 соат иссиқ чой ва тиббий хизмат билан таъминланадилар. Шуни таъкидлаш зарурки, бу хизматлар қўпгина бошқа давлатлар зиёратчиларига кўрсатилмайди», — дея таъкидланади хабарда.


Мавзуга доир:
Ҳаж зиёрати нега қиммат? Нега шартлари мураккаб?


Хабарда 2018 йилги Ҳаж мавсуми зиёратчиларини саралашда унинг моддий ва жисмоний жиҳатдан «Ҳаж» сафарига тайёрлиги, аввал Ҳажга бормаганлиги, ислом дини ва Ҳаж ибодати ҳақидаги тушунчалари, маънавияти, маърифати ва одоб-аҳлоқи, маҳалладаги обрў-эътибори, оиласидаги муҳитнинг соғломлиги ва фарзандларининг ижобий тавсифланиши, маҳалладаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашга қўшаётган ҳиссаси, йўлдан адашганларни соғлом турмуш тарзига қайтариш, уларнинг ижтимоий мослашувига ёрдам беришига алоҳида эътибор қаратилгани қайд этилади.

Бу йилги ҳаж мавсуми ташкилий ишлари бошланди. Зиёратчиларни турли касалликларга қарши вакцина билан эмлаш ишлари жорий йилнинг 25 апрел кунига қадар давом этиши белгиланди. Шунингдек, 2018 йилги Ҳаж мавсуми учун сарф харажатлари энг юқори даражада кўрсатиладиган барча хизматларни эътиборга олган ҳолда ҳамда Жамоатчилик кенгашининг қарорига асосан 38 млн. сўм этиб белгиланди. Бунда албатта Ўзбекистон Республикасида хорижий валютанинг эркин конвертация қилиниши ҳам эътиборга олинган.


Мавзуга доир:
2018 йилдан зиёрат қилиш нархлари оширилиши мумкинлиги айтилди, аммо Дин ишлари бўйича қўмита ҳозирча жим!


Бугунги кунда Саудия Арабистони ҳукумати томонидан ҳаж мавсумида хизмат кўрсатиш бўйича қўшимча солиқ тўловларини жорий этилиши, хизмат кўрсатиш сифатини энг юқори даражада ташкил этиш, Мадина ва Макка шаҳарларидаги меҳмонхоналарда қулай шароитлар яратиш, Мино, Арафот, Муздалифа водийларида зиёратчиларнинг ибодатларини эмин-эркин бажаришлари учун барча имкониятлар яратиб берилмоқда.


Мавзуга доир:
Қорақалпоғистонда умра ва ҳаж сафарларига бориш учун 2035 йилгача навбатда турганлар бор

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг