Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда 22 ёшли қизни Ҳиндистонга фоҳишаликка «сотмоқчи» бўлган аёллар ушланди

Тошкентда 22 ёшли қизни Ҳиндистонга фоҳишаликка «сотмоқчи» бўлган аёллар ушланди

Фото: «Спутник»

2018 йил 20 январь куни соат 07.00 да Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Тошкент вилоят ИИБ ва Ўзбекистон Республикаси МХХ Тошкент вилоят бошқармаси ходимлари тезкор тадбир ўтказишди.

Ўз мухбиримизнинг хабар беришича, тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда туриб, Қибрай туманида вақтинча яшовчи уй бекаси, 1989 йилда туғилган М.А. ўзининг шериги, Тошкент шаҳрида яшовчи, уй бекаси, 1981 йилда туғилган Ш.Ю. билан олдиндан тайёрлаб қўйилган виза ва чипта асосида олдиндан келишиб, Қибрай туманида яшовчи, уй бекаси, 1995 йилда туғилган, М.С.ни аэропорт орқали Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳридаги «Дилфуза» исмли шахс ёнига фоҳишалик билан шуғулланиш учун ёллаб, жўнатиб юбораётган вақтларида ушланганлар.

Тошкент вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан М.А., Ш.Ю. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми «е,з» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг