Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

28 апрель. Порохли ғалаба, «Кон-Тики» экспедицияси, Муҳаммад Али, биринчи космик сайёҳ ва бошқа воқеалар

28 апрель. Порохли ғалаба, «Кон-Тики» экспедицияси, Муҳаммад Али, биринчи космик сайёҳ ва бошқа воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Халқаро меҳнатни муҳофаза қилиш куни.

Воқеа-ҳодисалар

  • 1503 йил — Чериниола (Италия) бўсағасидаги жанг. Порохли ўт очиш қуроли ёрдамида қозонилган тарихдаги биринчи ғалаба. Испан армияси французлар устидан зафар қучди.
  • 1784 йил — ихтирочилар Б.Лонуа ва Ж.Бенвеню Францияда расман тан олинган биринчи ҳаракатланувчи вертолёт моделини тақдим этишди.
  • 1788 йил — Мэриленд АҚШнинг 7-штатига айланди.
  • 1847 йил — Лондондерридан Квебек йўлига чиққан Британиянинг «Exmouth» елканли кемаси ҳалокатга учради; 248 киши қурбон бўлди.
  • 1852 йил — Иван Тургенев «Московские ведомости»да Николай Гогол ҳақида чиққан некролог-мақоласи учун қамоққа олинди.
  • 1879 йил — Болгария конституцияси қабул қилинди.
  • 1906 йил —Милан(Италия)да Жаҳон кўргазмаси бошланди.
  • 1908 йил — Жаҳон эсперанто ассоциацияси (UEA) ташкил топди.
  • 1914 йил — АҚШда ҳаво кондиционери яратилди.
  • 1945 йил — Икинчи жаҳон уруши: Қизил армия Рейхстагга ҳужум бошлади.
  • 1945 йил — Икинчи жаҳон уруши: америкаликлар Аугсбургни жангсиз эгаллади.
  • 1945 йил — Икинчи жаҳон уруши: италян диктатори Бенито Муссолини қатл этилди.
  • 1947 йил — Тур Хейердал беш нафар шериги билан Кон-Тики солида Жанубий Американинг ғарбий қирғоқларидан Таити томон сузиб кетди.
  • 1967 йил — америкалик боксчи Кассиус Клей (бўлажак Муҳаммад Али) АҚШ армиясида хизмат қилишдан бош тортгани учун мусобақаларда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.
  • 1968 йил — Леонид Гайдайнинг «Бриллиант қўл» комедияси экранларга чиқди.
  • 2001 йил — биринчи космик сайёҳ — америкалик Деннис Титонинг парвози.

Таваллуд кунлари

  • 1442 йил — Эдуард IV, Англия қироли.
  • 1758 йил — Жеймс Монро, АҚШнинг 5-президенти.
  • 1908 йил — Оскар Шиндлер, немис тадбиркори, Иккинчи жаҳон урши йилларида мингдан ортиқ яҳудийнинг ҳаётини сақлаб қолган.
  • 1916 йил — Ферруччо Ламборжини, италян автомобилсози, туркум спорт машиналари асосчиси.
  • 1924 йил — Донатас Банионис, литвалик актёр, режиссёр.
  • 1974 йил — Пенелопа Крус, испан актрисаси.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг