Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

28 февраль куни Тошкентда фермер аёлларнинг муаммоларига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтади

28 февраль куни Тошкентда фермер аёлларнинг муаммоларига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтади

Тошкент шаҳридаги «Wyndham» меҳмонхонаси/

Фото: «Mice-uzbekistan.uz»

2018 йил 28 февраль куни Тошкент шаҳридаги «Wyndham» меҳмонхонасида «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоя ва технологиялар йили» давлат дастури ижроси доирасида замонавий юқори технологиялар асосидаги инновацион ғояларни қишлоқ хўжалигига тадбиқ этиш, бу борадаги мавжуд муаммолар ечимини топиш мақсадида халқаро конференция бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Xabar.uz»га «Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциациясидан маълум қилишди.

Фридрих Эберт фонди билан ҳамкорликда ташкиллаштираётган ушбу тадбирда фермер аёллар ва деҳқон хўжаликларини юритаётган аёлларга мавжуд муаммоларни бартараф этилишида кўмаклашиш, ишлаб чиқаришга юқори технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш жараёнларида меҳнат шароитларини яхшилаш, қўл меҳнатини камайтириш, фан ва техниканинг энг илғор янгиликларини қўллаган ҳолда иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини бир неча баробарга ошириш масалалари муҳокама этилиши кутилмоқда.

Конференцияда қишлоқ хўжалик, инновацион ривожланиш вазирликлари ва соҳага алоқадор идора ва ташкилотлар, илмий текшириш муассасалари, халқаро институтларнинг мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган ваколатхоналари, Ўзбекистоннинг илғор фермер аёллари ва ОАВ вакиллари иштирок этиши режалаштирлган.

Конференцияда қишлоқ хўжалигидаги инновацион бизнес моделлар соҳасида фаолият юритувчи етук мутахассислар ўзларининг тажриба ва таклиф мулоҳазалари, иш натижалари билан ўртоқлашиши кўзда тутилган. Тадбирда фермер аёлларнинг инновацион имкониятлари тақдимоти ўтказилиб, якунда фермер аёллар ва инвесторлар билан инновацион ҳамкорликни кенгайтириш, қишлоқ жойларида истиқболли инклюзив бизнес-лойиҳаларни амалга ошириш, фермер аёллар ишлаб чиқаришига инновацион технологияларни татбиқ этиш тизимли механизмини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиб тегишли давлат органларига тақдим этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг