Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Талон-торож бўлган аччиқ қалампирлар. 3 млрд. сўмлик кўчатлар эгаларига етиб бормади

Талон-торож бўлган аччиқ қалампирлар. 3 млрд. сўмлик кўчатлар эгаларига етиб бормади

Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 январдаги “Республикада хориж тажрибаси асосида аччиқ қалампир етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 62-сонли қарори ижроси назорат тартибида ўрганилди.

Аниқланишича, “D.D.” МЧЖ томонидан 431 та фермер хўжалигига 3 млрд. 148 млн. сўмлик кўчатлар етказиб берилмасдан, ушбу маблағлар фермер хўжаликлари ҳисобига қайтарилмасдан, “D.D.” МЧЖ томонидан ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож этилган. Натижада 431 та фермер хўжалигининг тижорат банклардан олган кредит маблағлари ҳисобига 31 млрд. 064 млн. 204 минг сўм миқдорда кредит қарздорлиги юзага келган.

Бундан ташқари, “D.D.” МЧЖ мансабдор шахслари Тўрткўл, Беруний, Элликқалъа ва Амударё туманларида томорқа ер эгалари билан кўчат етиштириб бериш юзасидан шартнома тузиб, 352 нафар кўчат етиштириб берувчиларга жами 2 млрд. 619 млн. 400 минг сўм пул маблағларини тўлаб бермаган.

Мазкур ҳолат юзасидан, “D.D.” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасига юборилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг