Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

300 минг доллар пора олган собиқ прокуратура ходими қўлга тушди

300 минг доллар пора олган собиқ прокуратура ходими қўлга тушди

Ўз вақтида Тошкент шаҳри туманларининг бирида прокурор катта ёрдамчиси сифатида фаолият кўрсатган А.Б.А. катта миқдорда пора олгани аниқланди.

«Xabar.uz»га маълум қилишларича, 1979 йилда туғилган, вақтинча ишсиз фуқаро К.О.Ф.ни унга нисбатан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан қўзғатилган жиноят иши бўйича қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чорасини ўзгартириб бераман, деб 300 минг доллар миқдорида пора олган.

Сири фош бўлгач, у бу пулларнинг бир қисмини қайтарган, аммо 120 минг доллар ҳалигача эгасининг қўлига етиб бормаган.

Собиқ прокурор ёрдамчиси бу иш билангина чекланиб қолмаган. У 5 йил муқаддам «Туркистон» банки ходимларини қамоқдан чиқариш эвазига 400.000 АҚШ доллари миқдорида пора берилишида ҳам «даллоллик» қилгани аниқланди.

Ҳозир суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг