Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

41 нафар ёшларга «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони топширилди

41 нафар ёшларга «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони топширилди

Фото: Ёшлар медиа маркази

Тошкент шаҳридаги «Ёшлар ижод саройи»да мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ ёшларга «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишонини топшириш тантанали маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ёшлар медиа маркази хабар берди.

Маросимда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси халқ таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги вакиллари давлат ва жамоат арбоблари, вазирлик, идора ва муассасаларнинг мутасадди раҳбарлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи етакчилари ва фаоллари, «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони совриндорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, санъат ва журналистика, спорт, қишлоқ хўжалиги ҳамда кичик бизнес, ҳуқуқ ва ҳарбий соҳаларда самарали фаолият олиб бораётган, илмий-ижодий фаолияти орқали юксак натижаларга эришаётган 41 нафар ёшларга соҳаларнинг фахрли вакиллари томонидан «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони топширилди.

«Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони соҳибларини Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов қутлади. Республика «Маҳалла» хайрия жамоат фонди бошқарма раиси – Шавкат Жавлонов, Республика Халқ таълим вазирлиги вазири – Шерзод Шерматов, Республика Маданият вазирининг биринчи ўринбосари – Озодбек Назарбековлар «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишонларини тантанали равишда ўз эгаларига топширдилар.

«Россия ёшлар иттифоқи» Умумроссия жамоат ташкилоти раиси ўринбосари Татяна Селиверстова, «Ҳи Чина» дунё ёшларини ривожлантириш форуми ижрочи президенти Лью Силарнинг алоҳида фаолияти ҳам мазкур мукофотга муносиб деб топилди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг