Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

7 май. «Тўққизинчи симфония», радио куни, «Лузитания», ноодатий Меркурий ва бошқа воқеалар

7 май. «Тўққизинчи симфония», радио куни, «Лузитания», ноодатий Меркурий ва бошқа воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Радио куни (Арманистон, Беларусь, Россия).
  • Ватан ҳимоячилари куни (Қозоғистон).
  • Баҳор куни (Шотландия).
  • Ибодат куни (Дания).

Воқеа-ҳодисалар

  • 1104 йил — Харрон(ҳозирги Туркия)даги жангда салибчилар мағлубиятга учради.
  • 1663 йил — Лондон марказида қироллик театри очилди. Ҳозир бу Англиядаги энг кўҳна театр.
  • 1824 йил — Венада Людвиг ван Бетховеннинг «Тўққизинчи симфония»си биринчи марта ижро этилди.
  • 1832 йил — Греция мустақил қиролликка айланди.
  • 1861 йил — Теннесси штати АҚШдан ажралиб чиқишга қарор қилди.
  • 1887 йил — америкалик Томас Стивенс биринчи бўлиб велосипедда дунёни айланиб чиқди. У уч йилдан ортиқ вақт давомида 21,7 минг километр масофани босиб ўтди.
  • 1895 йил — Петербургда рус физиги ва электротехниги Александр Попов радио прототипига айланган қурилмани намойиш қилди.
  • 1907 йил — Туркияда «Фенербахче» футбол клубига асос солинди.
  • 1915 йил — Германиянинг «U-20» сувости кемаси Англиянинг «Лузитания» йўловчи кемасига ҳужум қилди; 1198 йўловчи ҳалок бўлди.
  • 1927 йил — Бразилияда «VARIG» — бугунги кунда Лотин Америкасида энг йирик ҳисобланган авиакомпанияга асос солинди.
  • 1940 йил — Москва давлат университетига Михаил Ломоносов номи берилди.
  • 1945 йил — Реймсда кечаси соат 2:41да Германиянинг сўзсиз таслим бўлиши ҳақидаги ҳужжат имзоланди.
  • 1946 йил — Токиода «Токио цусин когё» («Токио телеалоқа компанияси») — кейинчалик «Сони» номини олган компания ташкил топди.
  • 1954 йил — АҚШ, Франция ва Англия собиқ иттифоқнинг НАТОга аъзо бўлиш ташаббусига рад жавобини берди.
  • 1958 йил — «Ил-18» самолётлари тарихидаги биринчи ҳалокат; 10 киши ҳалок бўлди.
  • 1960 йил — Михаил Тал шахмат бўйича 8-жаҳон чемпионига айланди.
  • 1992 йил — Латвия рубли муомалага киритилди.
  • 1997 йил — «Intel» компанияси «Pentium II» микропроцессорини чиқарди.
  • 2003 йил — Ноёб астрономик ҳодиса кузатилди — Меркурий сайёраси Ер ва Қуёш ўртасида ҳаракатланди.

Таваллуд кунлари

  • 1713 йил — Алекси Клод Клеро, француз математиги, Франция фанлар академиясига 18 ёшида қабул қилинган.
  • 1774 йил — Фрэнсис Бофорт, инглиз денгизчиси, шамол кучини ўлчашнинг 12 балли шкаласини ўйлаб топган.
  • 1840 йил — Пётр Чайковский, рус бастакори.
  • 1861 йил — Рабиндранат Тҳакур, ҳинд ва бенгал ёзувчиси, Нобел совриндори.
  • 1909 йил — Эдвин Лэнд, америкалик ихтирочи, «Polaroid» фотокамераларини яратган.
  • 1929 йил — Тўлепберген Қайипбергенов, Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистон қаҳрамони.
  • 1974 йил — Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон халқ артисти.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг