Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

8 апрель. Султон Бейбарс, Аргентина-Бразилия уруши, Кофи Аннан 80 ёшда ва бошқа воқеалар

8 апрель. Султон Бейбарс, Аргентина-Бразилия уруши, Кофи Аннан 80 ёшда ва бошқа воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

Воқеа-ҳодисалар

  • 1185 йил — Византия императори Исаак II Ангел ўз акаси Алексей томонидан тахтдан ағдарилди.
  • 1271 йил — мамлуклар султони Бейбарс салибчиларнинг Сурияда жойлашган Крак-де-Шевалье қалъасини забт этди.
  • 1513 йил — испан денгизчиси Хуан Понсе де Леон Флорида(ҳозир АҚШ штати)ни Испания мулки деб эълон қилди.
  • 1525 йил — Краков шартномаси тузилди ва Польша-Тевтон уруши ниҳоясига етди.
  • 1548 йил — Перу Испания ҳудуди деб эълон қилинди.
  • 1605 йил — швед қироли Карл XI Оулу шаҳрига асос солишга фармон берди. Ҳозир у Финляндиянинг йирик шаҳарларидан биридир.
  • 1766 йил — АҚШда ўт ўчирувчилар нарвонига патент олинди.
  • 1827 йил — Аргентина-Бразилия уруши: икки мамлакат флотлари ўртасида Монте Сантяго яқинида бўлиб ўтган жангда Бразилия флоти ғалаба қозонди.
  • 1853 йил — расмий рўйхатга олинган биринчи шахмат клуби очилди.
  • 1864 йил — АҚШдаги фуқаролар уруши: Мансфилд бўсағасидаги жангда Ричард Тейлор қўмондонлигидаги конфедерация кучлари зафар қозонди.
  • 1911 йил — суюқ гелий ҳароратигача совутилган симоб хусусиятларини ўрганаётган Хейке Камерлинг-Оннес юқори ўтказувчанлик ҳодисасини кашф қилди.
  • 1928 йил — собиқ СССРда черков юридик шахс мақомидан маҳрум этилди.
  • 1990 йил — Скагеррак бўғозида Норвегиядан Данияга сузиб кетаётган «Скандинавиан стар» пароми ҳалокатга учради. Рўйхатга кўра паромда 362 йўловчи, 95 нафар экипаж аъзоси бўлган. 141 киши ҳалок бўлган. Ҳалокатга экипаж ва кема эгаларининг хавфсизлик қоидаларига риоя қилмагани сабаб қилиб келтирилган.

Таваллуд кунлари

  • 1859 йил — Эдмунд Гуссерл, немис файласуфи, феноменология асосчиси.
  • 1875 йил — Алберт I, Бельгия қироли.
  • 1904 йил — Жон Ричард Хикс, инглиз иқтисодчиси, Нобел мукофоти лауреати.
  • 1911 йил — Мелвин Калвин, америкалик биокимёгар, кимё йўналишида Нобел мукофоти лауреати.
  • 1938 йил — Кофи Аннан, ганалик дипломат, БМТ бош котиби (1997 — 2006-йиллар).
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг