Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абдулла Арипов Анвар қори Турсунов хонадонида ҳам бўлди

Абдулла Арипов Анвар қори Турсунов хонадонида ҳам бўлди

Фото: «Uza.uz»

Ўзбекистон Республикаси бош вазир Абдулла Арипов Қурбон ҳайити куни шоиранинг хонадонида бўлиб, оила-аъзоларига таъзия изҳор этгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳукумат раҳбари Қурбон ҳайити куни Анвар қори Турсунов хонадонида ҳам бўлиб, оила-аъзоларига таъзия изҳор этди. Қуръон тиловат этилиб, марҳумнинг ҳақига дуо қилинди. Бу ҳақда «Xabar.uz» мухбири хабар берди.

Жорий йил 13 июнь куни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов оғир хасталикдан сўнг вафот этган эди.

Халқимизнинг маънавий ҳаётида алоҳида ўрин тутадиган, муқаддас ислом динининг эзгу ғояларини яққол ифода этадиган қадимий байрамимиз Қурбон ҳайити инсонпарварлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, саховат ва шукроналик туйғуларини кучайтиради.

Анвар қори Турсунов Қўчқорович 1958 йил 21 ноябрда Тошкент шаҳри Ҳамза туманида хизматчи оиласида туғилган. 1966-1976 йилларда Ҳамза туманидаги 198-умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олган.

1981 йил Тошкент Давлат университетининг филология факультетини, 2001 йил Тошкент ислом институтини тамомлаган. Анвар қори Турсунов меҳнат фаолиятларини 1981-1984 йилларда – «Ёшлик» журналида муҳаррир вазифасидан бошлаган. 1984-1987 йилларда – Ўзбекистон Фанлар Академиясида, 1987-1989 йилларда эса Тошкент шаҳар, Абдулла Қаҳҳор уй музейи илмий ходим бўлиб фаолият юритган.

1989-1994 йилларда — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги таржима ва адабий алоқалар маркази Шарқ адабиёти бўйича катта муҳаррир. 1994-1999 йилларда – Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, «Янгиобод» жоме масжиди имом-хатиби бўлган. 1999-йилдан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасида фаолият юритган.

Анвар қори Турсунов оммавий ахборот воситалари орқали доимий чиқишлари, диний мавзудаги маърузалари билан халқимизнинг қалбидан чуқур жой олган уламо эди.

Шунингдек, Анвар қори Турсунов 1989-1992 йилларда Қуръони каримнинг биринчи таржимасига (Шайх Алоуддин Мансур таржимаси) муҳаррирлик қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг