Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Адлия вазирлиги аралашуви билан 16 оила уйли бўлди

Адлия вазирлиги аралашуви билан 16 оила уйли бўлди

Фото: «Хабар 24»

Адлия вазирлигига «Сувлойиҳа» давлат унитар корхонасига қарашли Юнусобод туманида жойлашган кўп қаватли 22-ётоқхонада узоқ йиллардан буён яшаб келаётган бир гуруҳ фуқаролар мурожаат қилди. Унда ётоқхонани тураржой мақомига ўтказишда ёрдам бериш сўралган.

Уй-жой кодексининг 82-моддасида уйларни ётоқхоналарга ўтказиш, шунингдек, ётоқхоналарга уйлар мақомини бериш уй-жой фондининг мулкдорлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.

Адлия вазирлиги матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, вазирлик аралашуви билан Юнусобод тумани ҳокимлигининг фармойиши асосида давлат қабул ҳайъати аъзолари томонидан ётоқхонани тураржой мақомига ўтказиш масаласи кўриб чиқилди ва 20 йилдан буён фуқароларни қийнаб келаётган муаммо ҳал этилди.

Юнусобод тумани ҳокимининг 2018 йил 12 октябрдаги қарорига асосан, Юнусободдаги 22-ётоқхона биноси ётоқхона мақомидан чиқарилиб, уй-жой фонди рўйхатига киритилди. Шу тариқа 16 оила ўз уйига эга бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг