Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Адлия вазирлиги ҳузурида мультимедиа маркази очилди (фото)

Адлия вазирлиги ҳузурида мультимедиа маркази очилди (фото)

Фото: «Uza.uz»

Энг янги замонавий ахборот технологиялар ва рақамли ускуналар билан жиҳозланган Ахборот-таҳлил мультимедиа марказининг тантанали очилиш маросимида парламент, суд-ҳуқуқ соҳасининг етакчи вакиллари, турли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари, шунингдек, кенг жамоатчилик иштирок этди, деб хабар бермоқда «ЎзА».

Адлия вазирининг биринчи ўринбосари Маҳмуд Истамов марказ ўз фаолиятини мутлақо янги форматда давом эттиришини қайд этди. Марказ жамоаси муҳим мезонлар сифатида сифат, таҳлил, креатив ёндашув ва инновацион ечимни белгилаб олган.

– Мультимедиа марказида ижод қилиш учун барча шароитлар яратилган, – дейди Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Ўринбоева. – Марказда махсус декорацияли ва замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бир нечта студия мавжуд. Бу ерда ток-шоу ва турли форматдаги дастурларни суратга олиш мумкин. Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан мулоқот қилиш, жумладан юзма-юз интерактив учрашувлар, брифинг ва матбуот анжуманлари ўтказиш учун махсус медиа майдончалар яратилган.

Марказни техник жиҳатдан жиҳозлаш — LED-экранлар, камералар, ёритгичлар, кўп функцияли овоз ёзиш тизими ва бошқа аппаратура жамоага энг дадил медиа лойиҳаларни амалга ошириш, хусусан, ҳужжатли фильмларни суратга олиш имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг