Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Адлия вазирлиги пиёдаларга қандай ҳолатларда жарима қўлланилишини эслатди

Адлия вазирлиги пиёдаларга қандай ҳолатларда жарима қўлланилишини эслатди

Фото: «Xabar.uz»

Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида йўлни кесиб ўтаётган пиёдалар қандай ҳолатларда жаримага тортилишини эслатди.

Ушбу нормалар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддасида белгиланган. Яъни, йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиш, пиёдалар йўлнинг қатнов қисмида, шу жумладан пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда телефондан фойдаланиш, китобларни ёки даврий нашрларни ўқиш мумкин эмас.

Шунингдек, телефонда видеоматериалларни томоша қилиш ҳамда аудиоматериалларни эшитиш, шунингдек эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиш ҳам — энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг