Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АКТ соҳасидаги фидойиларнинг меҳнати роҳатсиз қолмади

АКТ соҳасидаги фидойиларнинг меҳнати роҳатсиз қолмади

Фото: АКТ вазирлиги

Алоқа тарихи музейида мустақилликнинг 27 йиллик байрами арафасида АКТнинг бир гуруҳ раҳбар-ходимларига давлат ҳамда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг идоравий мукотофларини топширишга бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.

Тадбир Давлат мадҳияси билан бошланди. Шундан сўнг Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов сўзга чиқиб, йиғилганларни Мустақиллик айёми билан табриклади.

- Мустақилликнинг илк кунлариданоқ мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор бериб келинмоқда, - деди соҳа раҳбари. - Иқтисодиётнинг турли тармоқларига замонавий АКТни жорий қилишга доир йирик лойиҳаларни амалга ошириш натижасида соҳа корхоналари томонидан кўрсатилган хизматларнинг ҳажми сўнгги ўн йилда 12 баробарга ошди, бу кўрсаткичларга эришишда соҳа корхоналарида меҳнат қилаётган кўп минглик малакали ходимларнинг ҳиссаси катта.

Фото: АКТ вазирлиги

Тадбирда икки нафар соҳа ходимига давлат мукофоти, меҳнатда алоҳида ўрнак кўрсатаётган алоқачиларнинг 7 нафарига “Моҳир алоқачи” фахрий унвони, 27 нафарига “Фахрий ёрлиқ” ҳамда 36 нафарига “Ўз касбининг устаси” белгиси тантанали равишда топширилди.

Байрам тадбири иштирокчилари Алоқа тарихи музейи экспонатлари билан танишишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг