Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АКТ вазирлиги ахборот хизмати «Олтин қалам» миллий мукофоти билан тақдирланди (видео)

АКТ вазирлиги ахборот хизмати «Олтин қалам» миллий мукофоти билан тақдирланди (видео)

АКТ вазирлиги ахборот хизмати «Энг яхши матбуот хизмати» деб топилди.

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 3 май куни журналистика соҳасидаги XIII «Олтин қалам» миллий мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати «Энг яхши матбуот хизмати» номинацияси бўйича 1-ўринни қўлга киритди.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг бош директори Лазиз Тангриев номинация ғолиби — вазирлик ахборот хизмати раҳбари Элбек Долимовга диплом, «Олтин қалам» статуэткасини тантанали равишда топширди. Эслатиб ўтамиз, танлов низомига мувофиқ ушбу номинация ғолиби энг кам иш ҳақининг 50 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

«Xabar» газетаси, «Xabar.uz» ҳамда «Xabar.tv» таҳририятлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати жамоасини қўлга киритилган ушбу ютуқ билан табриклайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг