Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АКТ вазирлиги матбуот ва ОАВ ходимлари куни билан соҳа вакилларини табриклади

АКТ вазирлиги матбуот ва ОАВ ходимлари куни билан соҳа вакилларини табриклади

Фото: «Mitc.uz»

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан мамлакатимиздаги барча журналистларни самимий муборакбод этади.

Ушбу байрам муносабати билан Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига асосан бир гуруҳ журналистлар сафида «Хабар» газетаси бош муҳаррири Абдуғани Абдураҳмонов давлат мукофоти — «Шуҳрат» медалига сазовор бўлди.

Фото: «Mitc.uz»

Вазирлик жамоаси заҳматкаш ижодкорларни юксак мукофот билан табриклайди. Халқимизни холис ва ҳаққоний ахборот билан таъминлашдек масъулиятли, шарафли ишларингизда Сизни куч-ғайрат ҳеч қачон тарк этмасин, дейилади вазирлик табригида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг